Ҳусайн Ал Мусаллам Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликни юқори баҳолади
![Ҳусайн Ал Мусаллам Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликни юқори баҳолади Ҳусайн Ал Мусаллам Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликни юқори баҳолади](/photos/news/l4x2Inc2E7BZocM.jpeg)
Бугун Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам ҳамда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал Шафар пойтахтимизга ташриф буюришди. Мартабали меҳмонлар билан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган ҳозирлик мавзуси муҳокама қилинди.
Расмийларни Спорт вазири Адҳам Икрамов қарши олди. Вазирлик биносида ўтган учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов ҳам иштирок этишди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).