Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти асосчиларидан бири Исроилни фаластинликларга қарши геноцидда айблади
Арье Найер CNN телеканалига берган интервьюсида аввалига Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларини геноцид деб ҳисобламаганини, аммо ҳозир фикридан қайтганини билдирди.
"Менинг позициям ўзгарди, чунки Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдами келишига тўсқинлик қиляпти. Бунинг асосий қурбонлари ҲАМАС жангарилари эмас, балки болалардир", — дея тушунтирди Найер.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).