Ҳокимлар сенаторлар таркибига киритилмаслиги мумкин

Ҳокимлар сенаторлар таркибига киритилмаслиги мумкин

Депутат Расул Кушербаевнинг хабар беришича, Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар қаторида Олий Мажлис Сенати аъзолари, яъни сенаторлар таркибида ижро ҳокимияти вакиллари бўлиши мумкин эмаслигини белгилаб қўйиш зарур.

" – Токи ҳокимлар ижро ҳокимияти вакили сифатида бир вақтнинг ўзида қонун чиқарувчи ҳокимиятда ҳам вакил бўлмаслиги учун, – дейди депутат

Бу демократик жамиятларга хос бўлиб, ҳокимиятлар ўртасидаги бўлиниш ва ўзаро тийиб туриш принципининг тўла ишлашига имкон яратади".

Р.Кушербаевнинг таъкидлашича, Олий Мажлис Сенати қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ажралмас ва муҳим бўғини ҳисобланади. Шу боис, ушбу бўғин ижро ҳокимиятининг ҳар қандай таъсири ва аралашувидан холис бўлиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!