Ҳиндистоннинг энг бой оиласи меросхўри тўйига келган меҳмонларга 250 минг долларлик соат совға қилди

Ҳиндистоннинг энг бой оиласи меросхўри тўйига келган меҳмонларга 250 минг долларлик соат совға қилди

Энг бадавлат ҳиндистонлик оила вориси Анант Амбани тўй маросимининг нуфузли меҳмонларига қимматбаҳо соатлар совға қилди. Бу ҳақда News18 порталига таяниб “Охu.аz” хабар бермоқда.

Осиёдаги энг бадавлат тадбиркорнинг ўғли Анант Амбани ва миллиардернинг қизи Радика Мерчантнинг тўйи 12—14 июль кунлари куёвнинг уйида, Мумбайда жойлашган 27 қаватли саройида ҳамда Jio World Family Convention Center’да бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, Мукеш Амбани куёвжўраларга, келиннинг дугоналарига ҳамда бошқа ҳурматли меҳмонларга Audemars Piguet брендига тегишли 250 000 долларлик чекланган коллекциядаги қўл соатларини совға қилган. Улар орасида таниқли актёр Шоҳрух Хон ҳам бор. Аксессуар корпуси 18 каратли пушти тилла билан безатилган бўлиб, орқа томони сапфирдан ясалган.

Шунингдек, қўл соатида Manufacture Calibre 5134 тизими ўрнатилган бўлиб, у чексиз календарга: сана, ҳафтанинг куни, йил, ой, соат ва дақиқаларни акс эттирувчи кўрсаткичларга эга. Швейцария брендига тегишли соат 18 каратли ва пушти рангли олтин билагузук ҳамда кўк аллигатор терисидан ясалган қўшимча камар билан жиҳозланган.

Аввалроқ Анант Амбани тўйига 600 миллион доллардан кўпроқ харажат сарфлангани маълум бўлган эди. Тўй маросими уч кун давомида Мумбайда бўлиб ўтди.

Анант Амбани ва Радика Мерчант никоҳи йил тўйи деб номланди. Март ойида бўлажак эр-хотин тўйи маросимига тайёргарлик байрамлари Ҳиндистоннинг энг гўзал ҳудудларидан бири — Удайпурда нишонланди. Байрам уч кун давом этди ва беш юлдузли Oberoi Udaivilas меҳмонхонасида бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!