Ҳиндистон Эрон портини Марказий Осиёга кириш эшигига айлантирди

Ҳиндистон Эрон портини Марказий Осиёга кириш эшигига айлантирди

Ҳиндистон Эрон билан Ҳинд океанидаги Эроннинг Чабаҳар портини ўн йил муддатга бошқариш бўйича шартнома имзолади. India Ports Global ёки IPGL Ҳиндистон товарларини ушбу порт орқали Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатларига ва аксинча етказиб бериш бўйича транзит операцияларини амалга оширади.

Бу Ҳиндистон назорати остидаги биринчи хорижий порт.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар Чабаҳор учун истисно қилган ва унга нисбатан ҳеч қандай санкциялар жорий қилинмаяпти.

Қозоғистон ва Ўзбекистон аввалроқ Ҳиндистонга ўз товарларини етказиб бериш учун Чабаҳор портидан фойдаланишга қизиқиш билдирган.

Ҳиндистоннинг Марказий Осиё билан товар айирбошлаш ҳажми бор-йўғи икки миллиард долларни ташкил этган бўлса, Хитойнинг минтақа билан савдоси 90 миллиард долларга етган. Ҳиндистон ўзининг рақиблари Хитой ва Покистонни четлаб ўтиб, Марказий Осиёга йўл излашга мажбур, шу боис Эрон порти мамлакат учун жуда муҳим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!