ҲАМАС Эроннинг Исроилга қарши ҳужумларига изоҳ берди

ҲАМАС Эроннинг Исроилга қарши ҳужумларига изоҳ берди

Эроннинг Исроилга қарши ҳарбий амалиёти давлатнинг табиий ҳуқуқи ва Эрон консуллигига қилинган ҳужумга жавобдир. Бу ҳақда ҳозир Қуддус билан можаронинг фаол босқичида бўлган Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати баёнот берди.


«Биз Эрон Ислом Республикасининг [Исроилга] қарши олиб борган ҳарбий амалиётини табиий ҳуқуқ ва Эроннинг Дамашқдаги консуллигига ҳужум қилиш жиноятига муносиб жавоб деб биламиз», — дейилади ХАМАС баёнотида. Гуруҳ Исроилни «босқинчи сионистик бирлик» деб атаган.

Эрон 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга учувчисиз самолёт ва ракета ҳужуми уюштирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!