Грузияда ЛГБТ ташвиқотини тақиқловчи қонун лойиҳалари тўплами рўйхатга олинди

Грузияда ЛГБТ ташвиқотини тақиқловчи қонун лойиҳалари тўплами рўйхатга олинди

Грузия парламенти бюроси ЛГБТ тарғиботини ва жинсини ўзгартиришни тақиқловчи қонун лойиҳалари пакетини рўйхатга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Тўплам «Оила қадриятлари ва вояга етмаганларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги битта асосий қонун лойиҳаси ва ундан келиб чиқадиган турли қонунларга 18 та ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз ичига олади.

Тузатишлар парламентдаги кўпчиликни ташкил этувчи «Грузия орзуси» партияси ташаббуси билан чиқди. Қонун лойиҳалари тўпламига кўра, таълим муассасалари ва оммавий ахборот воситаларида бир жинсли никоҳ, жинсини ўзгартириш, ЛГБТ тарғиботини олиб бориш тақиқланади.

Мухолифат таклиф этилаётган айрим тузатишлар мамлакатнинг амалдаги конституциявий меъёрларига зид эканлигини даъво қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!