Грузия. Намойишчилар парламентга бостириб кириш ҳаракатида

Грузия. Намойишчилар парламентга бостириб кириш ҳаракатида

Грузия парламенти томонидан “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинишига қарши чиққан оломон қонунчилик биноси яқинидаги панжарани бузишга уринмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОAВ ёзган.

Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берган. Ички ишлар вазирлиги акция иштирокчиларини қонун доирасидан чиқмаслик, ноқонуний ҳаракат қилмасликка чақириб, ҳар қандай қонунбузарлик бўйича тегишли чора кўрилишини эслатган.

Хабарларга кўра, махсус кучлар аллақачон фуқароларни ҳибсга ола бошлаган.

Кеча парламент баҳсли қонунни учинчи ва якуний ўқишда қабул қилди. 4 соат давом этган ялпи мажлисда 84 депутат ёқлаган ҳужжатга 30 киши қарши овоз берди.

Ушбу қонун билан хориждан молиялаштирилаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларига махсус реестрда рўйхатдан ўтиш ва йиллик декларация тўлдириш мажбурияти юкланади. Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ташаббуси билан қабул қилинган лойиҳа мамлакатда оммавий кўтарилишга сабаб бўлди. Президент Саломе Зурабишвили ва мухолифат қонунга қарши. Давлат раҳбари, агар уч ўқишда қабул қилинса, хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасига вето қўйишини маълум қилган.

Ўтган йил ҳужжатнинг биринчи таҳрири муҳокама қилингандаёқ оммавий норозилик келиб чиққан эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!