Гондурасда автобуслар тўқнашуви туфайли 19 киши нобуд бўлди
![Гондурасда автобуслар тўқнашуви туфайли 19 киши нобуд бўлди Гондурасда автобуслар тўқнашуви туфайли 19 киши нобуд бўлди](/photos/news/FfIzEeOA8iDU2pH.jpeg)
Марказий Америкадаги давлат – Гондурасда икки йўловчи автобус тўқнашиб кетди. Натижада камида 19 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотга таяниб, “Анадолу” хабар тарқатган.
Мамлакат ғарбидаги Сан-Хуан-де-Опоа музофотида бахтсиз ҳодиса келтириб чиқарган машиналардан бирида ноқонуний муҳожирлар бўлганини эълон қилган полиция йўл-транспорт ҳодисаси сабабини ўрганмоқда.
Гондурас Президенти Сиомара Кастро хоним ижтимоий тармоқда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).