Германия ва Франция - Россияга қимматбаҳо автомобиллар етказиб беришни тўхтатмоқчи эмас

Германия ва Франция - Россияга қимматбаҳо автомобиллар етказиб беришни тўхтатмоқчи эмас

Германия ва Франция Европа Иттифоқининг ҳашаматли товарлар, жумладан, автомобилларни Беларус орқали урушга қарши санкциялар остида бўлган Россияга жўнатиш имконини берувчи бўшлиқни ёпиш ниятига қарши чиқди. Бу ҳақда Politico интернет-нашри 6 июн, пайшанба куни дипломатик доиралардаги манбаларига таяниб ёзган.

Politico’нинг уч суҳбатдошига кўра, Берлин ва Парижнинг қаршилиги Европа Иттифоқи давлатларини Россияга қарши 14-санкция пакетини ва Беларусга қарши шунга ўхшаш чораларни иккига бўлиш ҳақида ўйлашга мажбур қилган. Нашрнинг таъкидлашича, бу ЕИга Беларусга қарши санкциялар бўйича келишмовчиликларни ҳал қилишни кечиктириб, йирик газ санкцияларини қўллашга имкон беради.

«Европа Иттифоқи Беларусга қарши санкцияларни Москванинг Украинага ҳужумидан олдин ҳам киритган ва Минскни 2020 йилги президентлик сайловларида Александр Лукашенко ўзини ғолиб деб эълон қилган ва тинч намойишларни бостиргани учун жазолаган», - дея эслатди материал муаллифлари.

Politico билан суҳбатда ушбу воқеалар ривожини шарҳлар экан, Германия ва Франциянинг номи ошкор этилмаган дипломатлари ўз мамлакатлари санкциялардан бўйин товлашнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини, лекин биринчи навбатда, Россияга ҳарбий товарлар етказиб берилишига қарши курашиш зарур, деб ҳисоблашини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!