Германия Россияни тийиб туриш учун жуда секин қуролланмоқда

Германия Россияни тийиб туриш учун жуда секин қуролланмоқда

"Бундесверга ҳозирги таъминот даражаси билан Германиянинг ҳарбий салоҳиятини 2004 йилги даражасига қайтариш учун тахминан 100 йил керак бўлади", дея маълум қилди Кил Жаҳон Иқтисодиёти Институти.

Бу хулосага олдинги ҳукуматлар томонидан Германия армиясида аскарлар сонининг кескин қисқартирилиши ва ҳозирги Шолц ҳукумати армияни жуда секин қайта қуроллантираётганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

"Агар ҳозирги ҳолатда қайта куролланиш давом этадиган бўлса, Бундесвер ўзининг жанговар самолётлар учун потенциалини тахминан 15 йил ичида, танклар учун 40 йил ва гаубицалар учун 100 йил ичида тиклайди", деб ҳисоблайди мутахассислар.

Ҳозир немис расмийлари Украинага ҳарбий ёрдам етказиб бериш фонида қурол-ярог таъминотини жуда секин амалга оширишмоқда. "Шу билан бирга, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва гаубицаларнинг захиралари ҳатто камайди", дея таъкидлайди ҳисобот муаллифлари.

Кил институти тадқиқотчиси Гунтрам Волф, Германия зарур бўлгандан кўра секинроқ қуролланаётганини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!