«Газпром»дан транзит билан: концерн Қозоғистон орқали Тошкент ва Бишкекга газ етказиб беради

«Газпром»дан транзит билан: концерн Қозоғистон орқали Тошкент ва Бишкекга газ етказиб беради

Россиянинг «Газпром» концерни Қозоғистон билан Ўзбекистон ва Қирғизистонга газ транзити бўйича шартномалар имзолади, деб ёзади «ТАСС».

Петерургейдаги форумда «Газпром» Қирғизистон шимоли ва жанубига газ етказиб бериш бўйича «Электр станциялари» ва «Бишкектеплоэнерго» компаниялари билан ҳам шартнома имзолади. «Газпром» Қозоғистон раҳбарияти билан Россия газини Ўзбекистонга етказиб беришни кўпайтириш учун газ транспорти тизимини тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини келишиб олди.

Охирги 2 йил ичида Газпром Марказий Осиё мамлакатларига газ етказиб бериш ҳажмини ошириб келмоқда. 2026 йилдан бошлаб Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити тўрт баробарга, яъни 11 миллиард куб метргача ошиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!