Ғазода 500 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган

Ғазода 500 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган

Ғазо секторида 7 октябрдан бери 500 шифокор ва тиббиёт ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳар йили 12 май куни нишонланадиган “Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан Дайр Ал-Бала шаҳрида уюштирилган ҳамширалар митингида сўзга чиққан Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Халил Ал-Дакран маълум қилди. Жумладан, 138 нафар ҳамшира Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми қурбонига айлангани таъкидланди.

Aл-Дакран эслатишича, зиддият авж олгандан бери Ғазода 40 мингдан кўп инсон ҳаётдан кўз юмган ёки бедарак кетган, 70 мингдан зиёд инсон жароҳатланган. Тиббий хизматчилардан марҳум 500 нафари ўққа нишон бўлган, 1500 нафари яраланган, 312 нафар ходим асир олинган.

Матбуот котиби 33 касалхона, 53 тиббиёт маркази ва 133 тез ёрдам машинаси вайрон қил инганини ҳам қайд этди.

Aд-Дакран халқаро ҳамжамиятни ва дунёдаги озод одамларни тиббий ходимлар ва муассасаларни ҳимоя қилиш, чегара эшиклари очилиши учун босим ўтказиш ва Фаластин анклавига тиббий ёрдам юборишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!