Ғазо экин майдонларининг аксарият қисми зарар кўрган

Ғазо экин майдонларининг аксарият қисми зарар кўрган

Ғазо сектори экин майдонларининг тахминан 57 фоизига ҳарбий ҳаракат натижасида зиён етган, дейилади БМТ.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Йўлдош маркази ҳисобига кўра, Ғазо сектори экин майдонларининг тахминан 57 фоизига ҳарбий ҳаракат туфайли зиён етган. Бу хулоса ташкилотнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси тақдим этган ҳисобот- маърузасида келтирилди.

Ғазо амалда жанубий ва шимолий қисмга ажралиб қолган. Исроил ХАМАСнинг сўнгги таянчи сифатида кўрилаётган Рафоҳ ҳудудига ҳам бостириб киришга тайёргарлик кўрмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!