Ғарбий Соҳилдаги Муғир шаҳрида яҳудий кўчманчилар уйларга қарата ўт очди

Ғарбий Соҳилдаги Муғир шаҳрида яҳудий кўчманчилар уйларга қарата ўт очди

Яҳудий кўчманчилар босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Рамаллаҳ яқинидаги Муғир шаҳрига бостириб кириб, бир қанча уйларга қарата ўт очди.

Мугир шаҳар кенгаши раиси Амин Абу Улянинг Анадолу агентлигига айтишича, ўнлаб яҳудий кўчманчилар шаҳарга шарқдан кириб келган.

Унинг сўзларига кўра, кўчманчилар кўплаб уйларга ўт очган ва улар билан ҳудуд аҳолиси ўртасида тўқнашув келиб чиққан.

Кўчманчиларнинг Муғир шаҳрига киришда Исроил аскарлари ҳимоясида тўхтаганини тилга олган Уля, минтақада хавотир ва таранглик борлигини айтди.

2023 йилнинг 7-октабр куни Исроил армияси Ғазо секторига ҳужум бошлаганидан бери Исроил аскарлари ва яҳудий кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликларга қарши рейд ва ҳужумлар кўпайган.

Ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 7 октябрдан бери Исроил ҳарбийлари ва ноқонуний яҳудий кўчманчилар томонидан уюштирилган ҳужумларда 462 фаластинлик ҳалок бўлди, 8 мингдан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!