G7 ҳали Россия активларидан Украина фойдасига фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилмаган

G7 ҳали Россия активларидан Украина фойдасига фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилмаган

АҚШ молия вазири Жанет Йеллен G7 давлатлари, жумладан, Япония Россиянинг музлатилган активларидан умумий маънода ҳам фойдаланиш концепцияси бўйича ҳалигача келишмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, можаро тугаганидан сўнг, Москва етказилган зарар учун Киевга товон пули тўламагунча активлар бир неча йил блокда қолиши мумкин.

«Активлардан фойдаланиш бўйича таклифнинг тафсилотлари ҳали аниқланмаган. Биз умумий контсепция бўйича келишувни кутяпмиз ва агар бунга эришсак, кейинги бир неча ҳафтани Пуглиада бўлиб ўтадиган G7 саммити олдидан тафсилотларни муҳокама қилиш учун ўтказамиз», деди Йеллен матбуот анжуманида.

Украина ҳудудида ҳарбий операция бошланганидан кейин Европа Иттифоқи, АҚШ, Канада ва Япония Россия банкининг тахминан 280 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди. Шундан 5 миллиард долларга яқини АҚШга тўғри келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!