ФВВ қутқарувчилари инсон ҳаётини сақлаб қолди

ФВВ қутқарувчилари инсон ҳаётини сақлаб қолди

Куни кеча, Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари Янгиҳаёт тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида хизмат олиб бораётган вақтда бир фуқаро сувда хушсиз холда оқиб келаётганлигини кўрган. Қутқарувчилар зудлик билан қутқариш ишларини олиб бориб, ушбу фуқарони сувдан олиб чиққан ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббиёт ходимларига топширган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Маълум бўлишича ушбу фуқаро балиқ тутиш мақсадида дарёга борганда оёқ кийими сувга тушиб кетган ва уни оламан деб тушган вақтда дарё суви тез оқаётганлиги сабабли мувозанатни йўқотиб ўзи ҳам оқиб кетган.

Ҳурматли фуқаролар сув ҳавзалари ва унинг бўйларида эҳтиёткор бўлиш ҳамда хавфсизлик чораларига амал қилишингизни сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!