Финляндия чегара бузилишини эълон қилди

Финляндия чегара бузилишини эълон қилди

Финляндия Россия кемаси ўз ҳудудий сувларига кирган деб гумон қилмоқда. Бу ҳақда жума куни Хелсинкида ҳукумат маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса жума куни Финляндия кўрфазининг шарқий қисмида содир бўлган.

«Чегара қўриқлаш хизмати ҳодисани текширмоқда ва тергов давом этар экан, қўшимча маълумотларни тақдим этади», — дейилади Финляндия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Департамент унинг қанақа кема эканлигини ёки ҳарбий эканлигига аниқлик киритмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!