Фахреттин Альтун: "Исроил Фаластинда ақлбовар қилмас жиноятлар содир этмоқда"

Фахреттин Альтун: "Исроил Фаластинда ақлбовар қилмас жиноятлар содир этмоқда"

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси Бошлиғи Фахреттин Альтун ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Исроилнинг Фаластиндаги жиноятлари ҳақида ёзиб қолдирди.

"Исроил Бош вазирининг АҚШ Конгрессида қилган нутқи инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократик қадриятларни ҳимоя қилиш даъвоси билан чиққан бу ташкилот обрўсига катта доғ туширди. Вашингтон уруш жиноятлари содир этаётган сиёсатчини қабул қилиб, дунёга бегуноҳ фуқароларнинг ҳаётига умуман аҳамият бермаслиги ҳақида хабар юбормоқда.

Нетаняхуга АҚШ Конгресси минбарида тарғибот олиб бориши ва тинчликпарвар америкалик намойишчиларга нисбатан ҳар хил ҳақоратларни айтишига рухсат бериши шунчаки шармандаликдир. Айрим америкалик сиёсатчиларнинг сиёсий манфаатлар учун Исроил ҳукумати жиноятларига аралашишлари бутун дунё бўйлаб АҚШнинг шанига путур етказадиган оқибатларга олиб келади.

Шу ҳолатда ҳам, Нетаняхунинг бемаъни нутқига норозилик билдирган ёки унга қарши чиққан биргина АҚШ сиёсатчиси бор эди. Нетаняхунинг нутқи нафақат очиқ-ойдин ёлғонларга, балки фаластинликларга нисбатан нафратга ҳам тўла эди. Ишғол қилинаётган бир халқ ҳақида доимо ишлатадиган ноинсоний тил тўлиқ намоён бўлаётган эди. Биз ушбу масхарабозликка қатнашишдан бош тортган америкаликларни табриклаймиз.

Нетаняху ҳукуматига оид Исроил хавфсизлик кучлари Фаластинда ақл бовар қилмайдиган жиноятлар содир этмоқда. АҚШ Конгресси молиявий ёрдам, қурол ва ўқ-дорилар билан таъминлаш орқали бу урушни фаоллаштирди ва рағбатлантирди. Исроилга ёрдам беришни инсон ҳуқуқларига боғлаш учун қилинган саъй-ҳаракатлари бутунлай муваффақиятсизликка учради. Агар Қўшма Штатлар халқаро майдонда қандайдир ахлоқий етакчилик ёки қонунийликка даъво қилмоқчи бўлса, бунга чек қўйиши керак.

Исроилпараст гуруҳларни чуқур ва узоқ давом этаётган таъсирига қарамай, ёш авлод Фаластиндаги ишғол, этник тозалаш ва геноцид ҳақиқатларидан уйғонмоқда. Бу статусни сақлаб бўлмайди ва фаластинликлар эртами-кеч тўлиқ суверенитетга эришадилар. АҚШ миллий хавфсизлигига чинакам аҳамият бераётган сиёсатчилар Нетаняху каби ҳукумат аъзоларини қўллаб-қувватлашни АҚШ манфаатлари ва қадриятларига зид эканини ҳам тушунишлари керак.

Биз Исроил-Фаластин урушининг адолатли ҳал этилишини қўллаб-қувватловчилар билан яна бир бор бирдамлигимизни билдирамиз. Нетаняху ҳукумати АҚШ Конгрессидаги иттифоқчилари билан бирга бунга қарши чиқса ҳам, биз буни ҳақиқатга айлантириш учун қаттиқ ҳаракат қиламиз.

Дунёнинг виждони озод Фаластин тарафдори. Этник тозалаш ва геноцидни оқлаб бўлмайди. Исроил сиёсатини танқид қилган ҳар бир кишини антисемитизм деб белгилаш иш бермайди. Бутун дунё Исроил ҳужумларининг ҳақиқатини ва уларнинг бегуноҳ фуқароларга қандай оқибатларини кўрди.

Президент Эрдоған бошчилигидаги Туркия ҳукумати том маънода суверен Фаластин қўшнилари билан ёнма-ён яшайдиган икки давлат ечимини амалга ошириш учун қўлидан келганини қилмоқда. Бу олдини олиш мумкин бўлмаган имкониятдир. Тарихнинг тўғри тарафидан жой олишни истаганлар Нетаняху ҳукуматининг геноцид сиёсатига қарши чиқиши керак. АҚШ сиёсатида ҳисоб-китоб қилиш вақти келди ва бугунги шармандали нутқ тинчликни хоҳлайдиган америкаликлар учун уйғониш чақириғи бўлади деб умид қиламиз".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!