Эйфел минорасининг ёпилиши қанча зарар келтирди?

Эйфел минорасининг ёпилиши қанча зарар келтирди?

Париждаги Эйфел минорасининг ёпилиши ортидан бир миллион евродан кўпроқ йўқотди.

Олти кун давомида шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи маошни оширишни талаб қилган ишчиларнинг иш ташлаши туфайли сайёҳлар учун хизмат кўрсатмади.

25 февраль куни сайёҳлик маскани яна ташриф буюрувчиларни қабул қила бошлади. Эйфел минорасини бошқариш жамияти раиси Жан-Франсуа Мартенснинг сўзларига кўра, чипталар савдосидан кўрилган зарар миллион евродан ошади.

Компания ҳисоб-китобларига кўра, иш ташлаш вақтида жами 100 минг чипта сотилмаган. Минорани зиёрат қилиш учун чипталарни бронь қилганларга янги бронь қилиш ёки пулини қайтариш таклиф этилади.

Мартенс шунингдек, 2024 йилнинг ёзида тарифлар 20 фоизга ошишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!