Европарламент Киевга «Taurus» ракеталари беришни қўллаб-қувватлади

Европарламент Киевга «Taurus» ракеталари беришни қўллаб-қувватлади

Европарламент узоқ масофага учувчи Taurus ракеталарини Киевга топшириш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Германия христиан-демократик иттифоқи» ва «Бавария христиан-ижтимоий иттифоқи» гуруҳлари раҳбари Даниел Каспари маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Германиянинг Европарламентдаги ҳукмрон коалициясининг аксарияти ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Шу тариқа, 451 депутат ракеталарни Украинага топширишни ёқлаб, 46 нафари қарши овоз берди, яна 49 нафари овоз беришда иштирок этишдан бош тортди.

Март ойи бошида Британия Германиядан «Таурус» ракеталарини Украинага топширишни сўрагани маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!