Европа мамлакатлари рекорд даражадаги жазирама ва ўрмон ёнғинларидан азият чекди

Европа мамлакатлари рекорд даражадаги жазирама ва ўрмон ёнғинларидан азият чекди

Европа давлатлари рекорд даражадаги жазирама, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинларига дуч келмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

"Европа ёзги жазирама ва қурғоқчиликка дош бераяпти, бу эса қитъани қуритиб, ўрмонларни гугуртдай қуруқ қолдирди", - дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, Франция мамлакат жанубидаги улкан ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун бутун Европа Иттифоқидан қутқарувчиларни ёрдамга чақиришга мажбур бўлган.

Аввалроқ Бельгия 1885 йилдан бери энг кучли қурғоқчиликка дучор бўлгани, июль ойида қиролликка ойлик ёғингарчиликнинг 8 фоиздан камроғи тушгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!