Европа Иттифоқи Исроилга мурожаат қилди

Европа Иттифоқи Исроилга мурожаат қилди

Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел Исроилни Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.

«Исроил халқаро ҳуқуқ бўйича тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятига эга», деб ёзади у.

Боррелл Исроил расмийларини Рафаҳда қирғин ўтказмасликка чақирди, чунки бу даҳшатли гуманитар инқирозни янада кучайтириши мумкин. Унинг таъкидлашича, тинч аҳолини Рафаҳдан хавфли ҳудудларга эвакуация қилишга мажбурлаш мумкин эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!