Европа Иттифоқи иккинчи қишни Россия газисиз муваффақиятли ўтказди

Европа Иттифоқи иккинчи қишни Россия газисиз муваффақиятли ўтказди



1 мартга келиб, Европанинг ер ости газ омборлари ҳали ҳам жуда яхши тўлдирилган ҳолатда, газ нархлари сезиларли даражада пасайган, суюлтирилган газни қабул қилиш инфратузилмаси кенгайишда давом этмоқда ва йирик газ экспорт қилувчи давлатлар етказиб бериш ҳажми ўсишини эълон қилмоқдалар. Қиш бу йил ҳам нисбатан илиқ бўлди.

Gas Infrastructure Europe порталига кўра, ЕИнинг ер ости газ омборларини ўртача тўлдириш даражаси 63% ни ташкил қилади. Венгрия, Словакия, Чехия, Испания ва Португалия 70% дан юқори захираларга эга бўлган мамлакатлар қаторига киради.

"Украина ўз тарихида биринчи марта қишдан фақат ўзининг газ қазиб олиши ресурслари билан омон қолди", деб ёзади “Нафтогаз” энергетика компанияси бош директори Алексей Чернишов Facebook'да.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!