Евро—2024. Испания Италияни мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасини нақд қилди

Евро—2024. Испания Италияни мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасини нақд қилди

Футбол бўйича Европа Чемпионати 2-турида Испания ва Италия ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида испанлар кўпроқ тўпни назорат қилган бўлса-да, ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда ҳам Испания ҳужумкорликни давом эттирди. 55-дақиқага келиб, бу ҳужумлар иш берди. Испанларнинг ҳужумини италян Калафьори ўз дарвозасига гол уриб, якунлади.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва испанлар ягона автогол эвазига Италияни мағлуб этди.

Гуруҳнинг бошқа бир ўйинида Хорватия Альбания билан дуранг қайд этди.


Евро—2024

2-тур

20 июнь, пайшанба

Испания – Италия 1:0

Гол: 1:0 – 55 Калафьори (автогол).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!