Эрон президентлигига илк аёл номзод пойгадан чиқди
![Эрон президентлигига илк аёл номзод пойгадан чиқди Эрон президентлигига илк аёл номзод пойгадан чиқди](/photos/news/Ple4JBGTc8CdKv8.jpeg)
Президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтган тўрт аёлдан биринчиси бўлган Эрон парламентининг собиқ аъзоси Зоҳреҳ Элахиан сайловларда иштирок этишдан бош тортди.
Х ижтимоий тармоғидаги постида Элахиан ўз номзодини қайтариб олишини ва «халқ, олимлар ва элита томонидан ишонилган номзодни» қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).