Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: Исроил Ғазода муваффақиятсизликка учради

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: Исроил Ғазода муваффақиятсизликка учради

Исроил ҳарбий кабинети вазирларининг истеъфога чиқиши Исроил мудофаа кучларининг Ғазо секторидаги ҳарбий операцияси муваффақиятсиз якунланганидан далолат беради, деб маълум қилди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси Носир Каноний, «Тасним» агентлиги.

Дипломатнинг айтишича, бундай истеъфолар ички таназзул ва Исроилнинг минтақадаги ҳарбий амалиёт мақсадларига эриша олмаслигидан далолат беради.

Кананининг таъкидлашича, АҚШ Исроилни доимий равишда қуроллантиришда давом этар экан, Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувини амалга оширишдан ташвишланмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!