Эрон бир неча ҳафта ичида ядровий қурол яратиши мумкин

Эрон бир неча ҳафта ичида ядровий қурол яратиши мумкин

Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаришга жуда яқин турибди. Бу маълумотни Bild газетаси экспертларга таянган ҳолда келтирмоқда.

Бонн университети қошидаги Илғор хавфсизлик, стратегик ва интеграцияни ўрганиш маркази директори Улрих Шлининг сўзларига кўра, Эрон ядро қуроли яратиш арафасида.

"Биз бу ерда бир неча ҳафталик давр ҳақида гапиряпмиз", деди у.

Исроил Миллий Хавфсизлик Тадқиқотлари Институтидан эронлик эксперт Сима Шине, ўз навбатида, Теҳрон бир ҳафта ичида атом бомбаси ишлаб чиқариш учун етарли уран олиши мумкинлигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!