Эрон Байден ва Макроннинг баёнотларидан норози бўлди

Эрон Байден ва Макроннинг баёнотларидан норози бўлди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Носир Каноний АҚШ ва Франция президентларининг қўшма баёнотини танқид қилиб, унда Теҳронга қўйилган «асоссиз ва қабул қилиб бўлмайдиган айбловларни» рад этди. Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

«Каноний Эронга қарши баёнотни асоссиз ва сиёсий мақсадлар кўзланаётган деб атади», - дейилади Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

У Теҳроннинг «Халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида МАГАТE билан техник ҳамкорликка» содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Америка етакчиси Жо Байден билан Елисей саройидаги музокаралардан сўнг ўтказган қўшма матбуот анжуманида Париж ва Вашингтон Эронни «минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш» ҳаракатларини тўхтатишга мажбур қилиш учун унга босим ўтказиш ниятида эканини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!