Эрон АҚШ ва НАТОни Афғонистонда наркотик моддалар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда айблади

Эрон АҚШ ва НАТОни Афғонистонда наркотик моддалар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда айблади

"АҚШ ва НАТОнинг Афғонистонда кўраётган чора-тадбирлари бу мамлакатда наркотик ўсимликлар етиштиришнинг кўпайишига олиб келди", дея эълон қилди Эрон президенти Иброҳим Раиси Халқаро наркотик моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш кунига бағишланган маросимда.

Раиси АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистонда бўлган йигирма йили давомида мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш саноат миқёсига етганини, гиёҳванд моддалар дунё бўйлаб тарқалиб кетганини таъкидлади.

Эрон президентининг таъкидлашича, ҳеч бир давлат наркотик моддалар савдосига қарши ёлғиз кураша олмайди. У дунёнинг барча давлатлари ва халқаро ташкилотларни ўз ҳиссасини қўшишга чақирди, дейилади президент маъмурияти сайтида.

Раиси сўзларига кўра, Эроннинг наркотик моддалар савдосига қарши курашига АҚШ санкциялари салбий таъсир кўрсатган, бу эса мамлакатни кўплаб зарур воситалар ва технологиялардан маҳрум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!