Эрдўғон фавқулодда йиғилиш ўтказди

Эрдўғон фавқулодда йиғилиш ўтказди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзининг иттифоқдоши, Туркия миллий партияси (МПР) раҳбари Девлет Баҳчелини давлат тўнтаришига уриниш эҳтимоли ҳақида огоҳлантиргач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Адлия вазирлиги раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказди.

Бу ҳақда Türkiye газетасига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Анқара хавфсизлик департаментида бир қатор полиция ходимларининг ишдан бўшатилиши мамлакатда катта шов-шувга сабаб бўлган.

Агентлик маълумотларига кўра, улар “Айхан Бора Каплан” жиноий ташкилоти билан алоқадорликда айбланмоқда. Уларнинг уйлари тинтув қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!