Энтони Блинкен саккизинчи марта Яқин Шарққа ташриф буюрди

Энтони Блинкен саккизинчи марта Яқин Шарққа ташриф буюрди

Бу ҳақда «АP» хабар бермоқда, деб ёзади «Репорт».

Томонлар ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзуси Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришиш учун воситачилик ҳаракатлари эканлиги таъкидланди.

Маълумотларга кўра, давлат котиби Мисрдан кейин Исроил, Иордания ва Қатарга боради.

Бир муддат аввал ҲАМАС гуруҳининг юқори мартабали вакили Сами Абу Зуҳрий АҚШни Ғазо секторидаги ҳарбий ҳужумларни тўхтатиш учун Исроилга босим ўтказишга чақирган.

Бу Энтони Блинкеннинг 2023 йил 7-октабрдан бери Яқин Шарққа саккизинчи ташрифидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!