Энг яхши Қуръон қорилари БРИКС мукофоти учун Қозонга келади

Энг яхши Қуръон қорилари БРИКС мукофоти учун Қозонга келади

2024 йилнинг 24-26 июль кунлари Қозон шаҳрида ўзига хос воқеа – Қуръони Каримни моҳирона тиловат қилиш бўйича БРИКС мамлакатлари аро Қуръони Карим мусобақаси бўлиб ўтади.

Тадбир Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси, Россия Муфтийлар кенгаши ҳамда БААнинг амалдаги президенти Муҳаммад бин Зайд номини олган Бирлашган Араб Амирликларидаги энг йирик университетлардан бири – Гуманитар фанлар университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловда 20 дан ортиқ давлатдан, хусусан, БРИКСга аъзо давлатлар, араб-мусулмон дунёси, Африка ва МДҲ давлатларидан энг кучли Қуръон қорилари иштирок этади.

Шунингдек, катта ва кичик совғалар – Ҳаж ва Умра зиёратларига чипталар берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!