Электр ҳисоблагичлар истеъмолчилардан ортиқча киловатт учун пул олганми?

Электр ҳисоблагичлар истеъмолчилардан ортиқча киловатт учун пул олганми?

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар истеъмолчилардан ортиқча киловатт учун пул олгани қайд этилди» сарлавҳали хабар эълон қилинди. Ушбу хабар мутлақо нотўғри. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Ижтимоий тармоқларда электр ҳисоблагичлар аҳолига ортиқча истеъмол ва пул ҳисоблаётганлиги тўғрисида мурожаатларнинг ҳар бири Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат жойига чиққан ҳолда муаллифлар иштирокида ўрганилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўрганишлар жараёнида аҳолига ортиқча истеъмол ва пул ҳисоблаётганлиги аниқланмаган.

Шу ўринда айрим ижтимоий тармоқ админларидан аҳоли орасида шубҳа уйғотувчи маълумотларни чиқармасликларини сўраган ҳолда, бу кабитасдиқланмаган хабарлар учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!