"El Mundo Financiero":Ўзбекистон ва Қозоғистон яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва кенг кўламли шерикликни янада мустаҳкамлаш тарафдори

"El Mundo Financiero":Ўзбекистон ва Қозоғистон яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва кенг кўламли шерикликни янада мустаҳкамлаш тарафдори

Испаниянинг оммабоп "El Mundo Financiero" электрон нашрида Қозоғистон Президентининг 5 апрель куни Ўзбекистонга буюрган ташрифига бағишланган мақолаэълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаев шу йилнинг 5 апрель куни Хива шаҳрига ташриф буюрди, — дейилади мақолада. — Олий даражадаги тадбирлар доирасида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, иқтисодий шерикликнинг кенг кўламли масалалари, жумладан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, энергетика, транспорт, сув хўжалиги, ахборот технологиялари соҳаларидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар".

Қайд этилишича, ҳамкорлик лойиҳаларини жадаллаштириш, аввал эришилган келишувларга мувофиқ сармоявий битимлар ва савдо шартномаларини энг юқори даражада амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

"Ўзбекистон ва Қозоғистон умумий дўстлик ва яхши қўшничилик тамойиллари асосида қурилган мустаҳкам қўшничилик муносабатлари намунасидир, — дея таъкидланган материалда. — Мустақиллик даврида ҳар икки давлат ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг динамик моделини намойиш этди. 2022 йил декабрь ойида икки давлат ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши чинакам тарихий воқеа бўлиб, икки томонлама муносабатларни мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарди".

Испан нашри маълум қилганидек, Қозоғистон Ўзбекистоннинг учта йирик ташқи савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, республика умумий савдо ҳажмининг 9,3 фоизини ташкил этади.

"Ўзбекистон ва Қозоғистон – энг яқин қўшни ҳамда иттифоқчи давлатлардир. Уларнинг муносабатлари умумий дўстлик ва яхши қўшничилик тамойиллари асосида қурилган. Ҳар икки давлат ҳам минтақавий шериклик кун тартибини изчил ривожлантирмоқда. Бу жараёнда ҳар бир мамлакатнинг узоқ муддатли ва изчил ривожланиши бутун минтақанинг барқарорлиги ва фаровонлиги билан узвий боғлиқлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит вужудга келди", — деб ёзган "El Mundo Financiero".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!