Екатеринбург шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олинди

Екатеринбург шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Россия Ички ишлар вазирлигининг Екатеринбург шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб турган ватандошларимиз ҳолидан хабар олишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Марказ раҳбари Виктор Крянечников билан кечган мулоқот чоғида муассасада сақланаётган юртдошларимизнинг муаммолари хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, ватандошларимизни оила аъзолари билан кўришиши ва телефон орқали мулоқот қилиши учун етарли шароитлар яратиш бўйича тегишли таклифлар билдирилди.

Марказда бўлиб турган ҳамюртларимиз билан ўтказилган учрашув давомида Россиянинг миграция қонунчилиги бузилиши сабаблари муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, ҳамюртларимизнинг аксарияти меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун тақдим этиладиган ҳужжатнинг муддати ўтиб кетганлиги боис ушбу муассасага жойлаштирилган.

Учрашув иштирокчиларига мазкур марказдан тезроқ чиқиб кетишлари бўйича ишлар Бош консулхона томонидан назоратга олингани ва уларга яқиндан ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!