Дуров нега 180 долларлик Samsung смартфонидан фойдаланганини айтди
![Дуров нега 180 долларлик Samsung смартфонидан фойдаланганини айтди Дуров нега 180 долларлик Samsung смартфонидан фойдаланганини айтди](/photos/news/JgjKmK6jqFexYmz.jpeg)
Telegram асосчиси Павел Дуров нега икки йил давомида арзон смартфондан фойдаланганини айтди. Бу Samsung чиқарган 180 долларлик смартфон.
Кейинчалик смартфон Дубайнинг қайноқ ҳарорати туфайли ишдан чиққан (Дуров сўнгги уч йилдан буён Амирликларда истиқомат қилади).
«Telegram фойдаланувчилари орасида энг оммалашган смартфонлардан бири бўлгани учун уни танлагандим», — дея ўз танлови сабабини тушунтирди Дуров.
Ўз мессенжерини янада яхшилаш ниятида тадбиркор фойдаланувчилар нималарни исташларини билиш учун арзон смартфондан фойдаланиб келган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).