Допинг истеъмол қилувчи спортчилар учун муқобил Олимпия ўйинларини ўтказиш ғояси тўсиққа учради

Допинг истеъмол қилувчи спортчилар учун муқобил Олимпия ўйинларини ўтказиш ғояси тўсиққа учради

PayPal ва Palantir асосчиларидан бири бўлган Питер Тил допинг ва стероид ишлатадиган спортчилар учун Олимпиада ўйинларини яратмоқчи.

Биринчи мусобақалар 2025 йилда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида New York Post нашри маълумот тарқатганди.

Хабарга кўра, иштирокчилар турнир давомида допингни ҳалол ва очиқ қабул қилишлари мумкин бўлиши, ўйинлар биологик ва озуқавий қўшимчаларни тадқиқ қилувчи Enhansed Games компанияси кўмагида ўтказилиши режалаштирилганлигини маълум қилди.

Шунингдек, бундай ўйинларни яратишдан мақсад давлатлардаги спорт федерациялари ва ҳукуматларига боғлиқ бўлмаган спортчиларни ихтиёрий танлаш эканлигини таъкидлаган. Бу масала бўйича ташкилотчилар Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан учрашув ўтказишини ҳам маълум қилган. Шундан сўнг, иштирок этиш учун 900 га яқин ариза топширилган.

Бироқ, Халқаро адолатли ўйин қўмитаси, Халқаро Олимпия қўмитаси ва Бутунжаҳон антидопинг агентлиги допинг истеъмол қиладиган спортчилар учун муқобил Олимпия ўйинларини ўтказиш ғоясига қарши чиқди.

«Бу иштирокчиларнинг соғлиғи учун потенциал ҳалокатли хавф туғдиради, чунки спортчилар ва уларнинг ҳамкасблари муқаррар равишда соғлом чегаралардан ташқарига чиқишга ҳаракат қилишади» — деган фикрни билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!