Доғистонда одамлар оддий сувдан заҳарланди

Доғистонда одамлар оддий сувдан заҳарланди

Доғистонда 300 га яқин одам ўткир ичак инфекциясидан азият чекмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов маълумотларига кўра, жабрланганларнинг барчаси водопровод суви ичишган. Айни пайтда шифохоналарда 39 киши даволанмоқда.

“Бугунгача барча беморларга ёрдам кўрсатилди. Улар ўртача оғир заҳарланиш билан ётқизилган. Касалхона барча беморларни етарли миқдорда дори-дармон билан таъминлади, Республика марказий юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари ҳам таклиф этилди”, - дейди Буйнакск шаҳар марказий шифохонаси бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Мурод Абутов.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат республикада биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Икки йил олдин Доғистонда оммавий заҳарланиш бўйича иккита ҳолат қайд этилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!