Давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этиш зарурлиги тушунтирилди

Давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этиш зарурлиги тушунтирилди

2024 йил 18 июл куни Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ижроси юзасидан ўрганиш ўтказилди.
2024-йил 18-июл куни Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ижроси юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ходимларидан иборат ишчи гуруҳ бошқармада маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилида иш юритишни ташкил этиш ҳолатини ўрганди.

Ташқи ёзувлар, иш ҳужжатлари ҳамда тарғибот материалларининг давлат тилида бехато ёзилишига эътибор қаратилди. Иш ҳужжатларида имло қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари кўрсатиб ўтилди. Бошқарма ва туман экология бўлимларининг расмий хат бланкалари ва муҳрларини Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни талабларига мослаш зарурлиги қайд этилди.

Ходимларга “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” кўпжилдлиги, “Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмасидан фойдаланишни тарғиб қилиш, “Маърифат соати” тадбирлари орқали юртимиздаги янгиланишлар ҳамда маънавий-маърифий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш юзасидан тавсиялар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!