Давлат иштирокидаги корхоналар сони қисқартирилади

Давлат иштирокидаги корхоналар сони қисқартирилади

Ҳукумат қарори (166-сон, 29.03.2021 й.) билан 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

🔰 Мақсадли кўрсаткичлар доирасида:

➖ давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилади:
➖ давлат иштирокидаги камида 20 та корхона акциялари бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф этилади;
➖ давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сони 2025 йилга қадар 30 фоизгача етказилади. 

🔘 2021 йил 1 июлдан:

➖ давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши таркибида аудит қўмитаси ташкил этилади;
➖ акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига (листингга) киритилган ва давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида “мувофиқлик тизими” (комплаенс) хизмати ташкил этилади.

✅ 2022 йил 1 январдан:

➖ стратегик соҳаларга оид айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи (олтин акция) бекор қилинади;
➖ ижро этувчи орган ва кузатув кенгаши аъзолари ваколатлари 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади;
➖ давлат улуши бўйича давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзолигига номзодларни танлов асосида аниқлаш амалиёти босқичма-босқич жорий этилади.

🔰 Шунингдек, Стратегияга кўра:

➖ давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарлиги ва ижро этувчи орган аъзолигига номзодларни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш;
➖ давлат хизматчиларининг бир вақтнинг ўзида давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи раҳбари (аъзоси) лавозимларини эгаллаши амалиётлари бекор қилинади. 

🧾 Ижро этувчи орган раҳбари ва аъзолари жавобгарлиги бўйича суғурта қилиш механизми жорий қилинади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!