Чирчиқ дарёсига юк машинаси тушиб кетиши натижасида йўловчи ҳалок бўлди

Чирчиқ дарёсига юк машинаси тушиб кетиши натижасида йўловчи ҳалок бўлди

9 июнь куни соат 18:30 атрофида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Қайд этилишича, корхоналар орасида ташкил этилган автомобиль йўлидаги кўприкда 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Howo юк машинаси эҳтиётсизлик оқибатида дарёга тушиб кетган.

Оқибатда машинада бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Тармоқларда тарқалган видеоларда ҳодиса пойга сабаб юз бергани айтилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!