Бухорода йўл талашиб муштлашган ҳайдовчига икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Бухорода йўл талашиб муштлашган ҳайдовчига икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Бухоро вилоятида Epica ҳайдовчиси йўл бермагани учун Spark ҳайдовчиси билан жанжаллашди. Бу ҳақда Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи катта терговчиси, майор Беҳзод Файзуллаев маълум қилди.

Айтилишича, фуқаро Ж.Ж. ўзининг Spark’ида йўлнинг бетон тўсиққа яқин қисмидан ҳаракатланаётган вақтда орқада Epica бошқариб келаётган фуқаро М.Б. йўл сўраб, узоқни ёритувчи чироқларни ёқиб ўчирган.

Бироқ ўнг томонида ҳам бошқа автотранспорт воситалари ҳаракатланиб келаётгани сабабли Epica’га йўл беролмади. У Spark’ни қувиб ўтиб, қўли билан имо-ишоралар қилиб, автомашинани тўхтатишни сўради.

Epica ҳайдовчиси машинадан туша солиб ўшқириб, ҳақоратлашга тушди. Spark ҳайдовчиси бунга жавобан жаҳли чиқиб, унинг юзига мушт туширади. Кейин яна кетма-кет икки маротаба уради, — дейилади хабарда.

Тергов жараёнида Spark ҳайдовчиси айбига иқрорлик билдирган. Унга суд ҳукми билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!