Бухорода икки қаватли бино қулаши сабабларига ойдинлик киритилди (видео)

Бухорода икки қаватли бино қулаши сабабларига ойдинлик киритилди (видео)

Аввалроқ қатор интернет нашрларида 2 август куни Бухорода икки қаватли бино қулагани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Бухоро шаҳар ИИБдан маълум қилинишича, хусусий қурилиш ташкилоти томонидан савдо мажмуасини қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар сабаб қўшни икки қаватли бино қулаган — фожиадан икки кун аввал чуқурлиги 2,5 метр, ўлчами 17 метрга 15 метр бўлган котлован қазилган бўлган. Натижада бино олдида тўхтаб турган Matiz ва Tico автомобилларининг ичида бўлган икки киши ҳалок бўлган. "Давр" информацион дастури мудҳиш воқеага ойдинлик киритди. 

Бухоро вилоят қурилиш назорат инспекцияси мутахассиси Жалол Ҳайитовнинг сўзларига кўра, ҳодисага ҳужжатларда кўзда тутилган лойиҳа ечимлари бажарилмагани сабаб бўлган. Бундан ташқари, қулаб тушган бинога туташ иккинчи янги қурилиши режалаштирилган иншоотнинг қурилишида қазилган котлованнинг лойиҳа ечимида меъёридан четлашилганлиги ва қурилиш техникаси хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаганлиги натижасида ушбу ноҳуш ҳолат юз берган. 

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Manba: uz24.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!