Бухорода 46 млн сўмга фуқарони ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бухорода 46 млн сўмга фуқарони ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича, фуқаролар М.Ҳ. ва М.Ж. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида уларни қўшни Қирғизистон Республикасидаги институтга ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчиртириб бериши эвазига жами 46 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Шунингдек, М.Ж. нинг ушбу пуллар ҳисобидан 17 млн сўмини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!