Брюссель чеккасидаги чиқиндиларни қайта ишлаш заводида кучли ёнғин содир бўлди

Брюссель чеккасидаги чиқиндиларни қайта ишлаш заводида кучли ёнғин содир бўлди

Пайшанба куни кечқурун Брюссель чеккасидаги чиқиндиларни қайта ишлаш заводида кучли ёнғин содир бўлди..

Грендрифдаги чиқинди ва қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди, маҳаллий ўт ўчириш хизматлари бир неча соатдан кейин вазиятни назорат остига олди.

"Огоҳлантириш панелига қўнғироқ тахминан 21:20 да келиб тушди. Бизнинг гуруҳлар ёнғинни ўчириш учун воқеа жойига етиб борди. Бир нечта махсус машиналар юборилди", – деди ўт ўчириш бригадаси вакили Уолтер Дериу.

Бельгия пойтахтида катта тутун кўринди, жума куни эрталаб эса яқин атрофдаги аҳолига ёқимсиз ҳид сезилган. Ўт ўчирувчиларнинг сўзларига кўра, тутун заҳарли эмас.

Брюссель полицияси ҳам аҳолидан ҳудуддан узоқроқ бўлишни сўрамоқда.

"Иккала йўналишда (Грендрифдан) ҳаракат ёпилди", – деди расмийлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!