Британия ва Австрия Россияга қарши янги санкциялар имкониятини муҳокама қилди

Британия ва Австрия Россияга қарши янги санкциялар имкониятини муҳокама қилди

Буюк Британия ва Австрия Украинадаги вазият туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини ошириш йўлларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак австриялик ҳамкасби Карль Нехаммер билан Венада бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

«Россия ҳарбий машинаси зарур [молиявий] ёрдамни олмаслигини таъминлаш учун иқтисодий жабҳада биргаликда яна нима қилишимиз мумкинлигини муҳокама қилдик», деди у. Конференция Sky News томонидан трансляция қилинди .

Сунак у қандай аниқ чоралар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади, бироқ аввалроқ Британия ОАВлари Австриянинг Raiffeisen Bank International AG bank гуруҳининг Россия Федерациясидаги ишини давом эттиришдан Лондон мамнун эмаслигини таъкидлаган эди.

Бундан ташқари, Буюк Британия ҳукумати раҳбари томонлар ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдор эканини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!