Британия Россия ядро қуролига қарши ракеталар яратмоқчи

Британия Россия ядро қуролига қарши ракеталар яратмоқчи

Британия расмийлари Россия ядро қуролига қарши узоқ масофали қуролларни яратишни муҳокама қилмоқда . Бу ҳақда Британия мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб, The Times газетаси хабар берди .

«Британия Россиядан учирилган ядро қуролини йўқ қила оладиган узоқ масофага учувчи ракеталарни яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда», — деб ёзади нашр.

Таъкидланишича, камида 3,2 минг километр масофадаги нишонга тегиши мумкин бўлган узоқ масофали ракета қуролларини яратиш ғояси яқинда Германияга ташриф буюрган Британия мудофаа вазирлигининг янги раҳбари Жон Хилига тегишли . Эҳтимол, муаллифнинг фикрига кўра, лойиҳа Британия-Германия қўшма лойиҳаси бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!