Бразилияда G20 ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланди

Бразилияда G20 ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланди

Бразилияда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ҳам иштирок этаётган G20 ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бошланди. Рио-де-Жанейрода бошланган G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида глобал таранглик, Россия-Украина уруши ва Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари кун тартибида бўлади.

Бразилия матбуотининг ёзишича, йиғилишда Украинадаги воқеалар, Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари, глобал таранглик, кўп томонлама ташкилотларни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига қарши кураш, қашшоқликка қарши кураш ва глобал бошқарув механизмларини ислоҳ қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Бразилиянинг G20 бош музокарачиси Маурисио Лирио учрашув олдидан журналистларга шундай деди: «Биз глобал бошқарувсиз дунёда яшаяпмиз ва мисли кўрилмаган можаролар даврини бошдан кечирмоқдамиз. Глобал муаммоларни ҳал қилиш учун бошқарув етарли эмас».

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик Кенгашининг кенгайиши ва ислоҳ қилиниши тарафдори эканликларини ифода этган Лирио, вето ҳуқуқига эга бўлган ўлкаларнинг қаршиликлари туфайли консенсусга эришилмаганига диққат қаратди.

Бошқа томондан, АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2023 йил 2 март куни Нью-Деҳлида бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирлари учрашувидан кейин илк бор юзма-юз учрашиши маълум бўлди.

Ноябрь ойида Рио-де-Жанейрода дунёнинг 20 та йирик иқтисодиётини бирлаштирган G20 етакчилари саммити бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!