Борис Жонсон AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

Борис Жонсон AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

19 март куни Британия Бош вазири Борис Жонсон AstraZeneca компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилиб олди. Жонсон бундай қилиш билан AstraZeneca компанияси вакцинаси хавфсиз эканини одамларга кўрсатди.

“Мен вакцинани қабул қилаётганимда ҳеч нарсани сезмадим. Бу жуда тез ва осон бўлди. Эмлаш ҳақидаги хабарни олган барча, илтимос, бориб вакцинани қабул қилинг. Бу ўзингиз, оилангиз ва қолган ҳамма учун фойдали” дейди 56  ёшли Жонсон Лондондаги касалхонада эмланганидан кейин берган интервьюсида. Жонсон ўз нутқида AstraZeneca компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинадан фойдаланишни давом эттиришга рухсат берилганини ҳам алоҳида таъкидлаган.

Борис Жонсон ўтган йилнинг март ойида коронавирусга чалинганди. Ўшанда у 1 ҳафта давомида Лондондаги “Авлиё Томас” касалхонасида даволанган. У уч кун реанимация бўлимида хам бўлган.

Ўтган бир неча ҳафта давомида AstraZeneca компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцина одам қонида тромбларни келтириб чиқариши ҳақида хабарлар тарқалган ва шундан кейин кўплаб мамлакатлар ушбу вакцина билан аҳолини эмлашни тўхтатиб қўйганди. Аммо, кеча Европадаги Германия, Франция ва Италия каби мамлакатлар AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттиришларини маълум қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!